IT-курсни олиб бориш бўйича тендер

IT-курсни олиб бориш бўйича тендер

02.05.2023    

SPACECOM лойиҳа учун IT-курс ташкил этиш

 SPACE_COM_Logo_Globe_color1_expanded.png     Erasmus-logo-600.jpg

Муҳаммада ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази IT-курсни олиб бориш бўйича ўтказиладиган тендерда қатнашишга таклиф этади. IT-курс Европа Иттифоқи томонидан молиялаштирилган ERASMUS + лойиҳаси асосида ташкил этилган бўлиб,  Ўзбекистоннинг олтита олий ўқув юрти ўқитувчилари, докторантлари ва магистрларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга қаратилган бўлиб, "Космик тизимлар ва алоқа муҳандислиги соҳасида янги ўқув дастури" лойиҳаси доирасида режалаштирилган (SPACE.COM ).

Курсдаги соатлар сони

Шу жумладан (соат)

Бюджет (EURO)

Камида 48 соат

Камида 30 соат маъруза ва 18 соат амалий машғулотлар

не менее 30 часов лекций и 18 часов практики

1500


IT- курсга қўйиладиган талаблар

IT-курснинг тахминий мавзуси Машинали ўқитиш” га кириш (Машинное обучение) (Космик тизимлар ва коммуникацияларда фойдаланиш).

Курс мақсади – космик тизимлар ва коммуникацияларда фойдаланиш учун машинали ўқитиш усуллари билан танишиш.

Умумий соатлар сони – камида 48 соат, бундан 30 соат назарий ва 18 соат амалий машғулотлар.

Курс контингенти – Ўзбекистон республикасидаги  олий таълим муассасалари ўқитувчилари, докторантлари ва  магистрлари.

Таълим тили – инглиз.

Танлов иштирокчиларига қўйиладиган талаблар

Илмий даража – камида PhD.

Илмий-педагогик тажриба – камида 5 йил.

Таълим тили – инглиз.

Машинали ўқитиш соҳасида нашр этилган илмий ишлар ва лойиҳаларнинг мавжудлиги ва улардан космик тизимлар ва коммуникацияларда фойдаланиш – камида 5 та нашр этилган илмий-методик ишлар.

Ўқув-услубий материаллар - курсга тегишли бўлган барча ўқув-методик материаллар иштирокчилар томонидан тайёрланади.

Тендер иштирокчиси барча асосий маълумотлар билан CV маълумотларни тақдим этиши лозим.