Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ҳузуридаги ПКҚТ ва УМО тармоқ марказида маҳорат дарслари ташкил этилди!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ҳузуридаги ПКҚТ ва УМО тармоқ марказида маҳорат дарслари ташкил этилди!

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ҳузуридаги ПКҚТ ва УМО тармоқ марказида маҳорат дарслари ташкил этилди!

13.12.2019    

2019 йилнинг декабрь ойида Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети ҳузуридаги ПКҚТ ва УМО тармоқ марказида “Телекоммуникация технологиялари” йўналиши бўйича ташкил этилган малака ошириш курсига 20 нафар профессор-ўқитувчилар тингловчилар сафига қабул қилинган. Ушбу тингловчиларнинг 9 нафари касбий фаолияти натижаларига кўра муқобил малака ошириш шаклларини бажарган бўлиб, уларнинг 9 нафари жорий йилнинг 3 декабрдан 13 декабргача маҳорат дарсларини ўтишди.
Жумладан:
1. 2019 йил 3 декабрь куни ТАТУ Нукус филиали доцент в.б. 2019 йил март ойида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган Қутлимуратов  Юсуп Қулбаевич “Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришни иқтисослаштириш ва жойлаштиришни экологик моделлар асосида оптималлаш алгоритмлари” мавзусида;
2. 2019 йил 4 декабрь куни ТАТУ Нукус филиали Мобил алоқа технологиялари кафедраси мудири 2018  йил ноябр ойида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган Файзуллаев Байрам Артикбаевич  “Турли тавсифли объектлар фаолиятини тасхишлаш моделлари ва алгоритмлари” мавзусида;
3. 2019 йил 6 декабрь куни ТАТУ Телекоммуникацияда бошқарув тизимларининг аппарат ва дастурий таъминоти кафедраси доцент в.б. 2019 йилда Сеул университетида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган Султанов Жамшид Баходирович “Инновация ва диффузия” мавзусида;
4. 2019 йил 7 декабрь куни ТАТУ Электроника ва радиотехника кафедраси профессори 2018 йилда Ю.Писецкий DSc диссертация ишига раҳбарлик қилган Арипов Хайрулла Кабилович “Мужассамлашган қуёш нурларининг фотоэлектрик ўзгартириш” мавзусида;
5. 2019 йил 9 декабрь куни ТАТУ  Мобил алоқа технологиялари кафедраси доценти 2019 йил июл ойида  фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган Мадаминов Ҳайдар Худаярович “Мобил алоқа тизимларининг эволюцияси” мавзусида;
6. 2019 йил 10 декабрь куни ТАТУ Мобил алоқа технологиялари кафедраси доценти в.б. 2019 йил март ойида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган Мирзаев Дилшод Аминович “ NFC симсиз тармоқлари” мавзусида;
7. 2019 йил 11 декабрь куни ТАТУ Телекомуникация инжиниринг кафедраси доценти в.б. 2019 йил феврал ойида фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган Муродова Алефтина Александровна “NGN тармоғининг сатхлари” мавзусида;
8. 2019 йил 12 декабрь куни ТАТУ Электроника ва радиотехника кафедраси асистенти  2019 йиил феврал ойида Беларуссиянинг БГИУРда бир ойлик (144 соат) малака ошириш курсларини ўтган Фозилжонов Хожиакбар Исмоил ўғли “Исследование параметров и характеристик стабилитрона” мавзусида;
9. 2019 йил 13 декабрь куни ТАТУ Фарғона филиали, Телекомуникация технологиялари кафедраси доценти в.б. 2019 йилда фалсафа доктори (PhD) даражасини олиш учун диссертацияни ҳимоя қилган Джалилов Бахромжон Одилжонович “Ўзбекистон иқтисодиётининг ривожланишида работотехника ўрни ва аҳамияти” мавзусида маҳорат дарсларини ўтказдилар.