Oracle Academy
17.06.2020ТАТУ ҳузуридаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тармоқ маркази тингловчилари 2020 йил 17 июнь куни Oracle компанияси билан ҳамкорликда бўлиб ўтган халқаро вебинарда қатнашдилар. Вебинар онлайн Zoom да Тошкент вакти билан 14:00 да бўлиб ўтди. IT йўналишлари бўйича янги дастурий маҳсулотлар, улардан фойдаланиш имкониятлари, энг сўнги технологиялари, Cloud дан фойдаланиш ва Oracle Academy си янгиликлари ва бошқа қизиқарли маълумотлар тақдим этилди. Вебинарни Oracle Academy ходимлари Ю.Соколова ва А.Саберин рус тилида олиб боришди.